Қатарда давом этаётган U17 Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич ўйинлари ниҳоясига етди. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси кичик мундиалнинг 1/16 финал босқичида Испанияга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Испания гуруҳ босқичининг энг яхши жамоаси сифатида плей-оффга йўл олган.
Мазкур баҳс 30 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Ушбу жуфтлик ғолиби 1/8 финалда Ирландия — Кот-д'Ивуар баҳси ғолибига қарши ўйнайди.