Live
2
Ўзбек

Бундеслига. «Вердер» «Боруссия М»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол
27 ноябр, 16:35
Мёнхенгладбах жамоаси 3:1 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади.
Бундеслига. «Вердер» «Боруссия М»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Foto: Getty Images
27.11.2026 FT Бундеслига Германия Вердер Вердер 3 : 3 Боруссия М Боруссия М

Бундеслиганинг 11-турида «Вердер» ва Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клублари 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар беллашувнинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Меҳмонлар 27-дақиқада Кевин Дикснинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. 38-дақиқада Эрен Динкчи мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Менхенгладбах клуби яна олдинга чиқди. 47-дақиқада Франк Онора, 78-дақиқада эса Ваел Мохя гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Бироқ «Вердер» таслим бўлмади. 85-дақиқада Динкчи дубл қайд этиб, фарқни қисқартирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Никлас Фюллкруг мезбонларнинг учинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:3.

Бундеслига. 11-тур
Вердер — «Боруссия М» 3:3
Голлар:
Кевин Дикс 27 (пен.), Эрен Динкчи 38, 85, Франк Онора 47, Ваел Мохя 78, Никлас Фюллкруг 90+3.

Вердер: Хейн, Деман (Вайзер, 72), Артур Соарес, Пийпер, Фридл, Эревебенаги (Шметгенс, 46), Чуки (Иттен, 79), Регер (Линен, 86), Реис, Динкчи, Фюллкруг (44).
Боруссия М: Бац, Дикс, Зандер (44), Кяродия, Нойхаус (Ҳеролд, 75), Кастроп (Нгефак, 75), Уно (Итакура, 84), Скалли, Онора (Флек, 84), Мачино (Клайндинст, 89), Мохя.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вердер Вердер
  • Боруссия М Боруссия М
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар