Live
5
Ўзбек

ЖЧ U17. Асилбек Алиев Испанияга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Футбол
27 ноябр, 15:40
Ҳужумчи гуруҳ босқичида иккита сариқ карточка олгани сабабли 1/16 финалда майдонга туша олмайди.
ЖЧ U17. Асилбек Алиев Испанияга қарши баҳсни ўтказиб юборади
Foto: O'FA
26.11.2026 FT U17 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача) 1 : 3 Италия (U17) Италия (U17)

ЖЧ U17. Асилбек Алиев Испанияга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Ҳужумчи гуруҳ босқичида иккита сариқ карточка олгани сабабли 1/16 финалда майдонга туша олмайди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Испанияга қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

Футболчи гуруҳ босқичида иккита сариқ карточка олгани сабабли дисквалификация қилинди. Алиев 23 ноябр куни Ямайкага қарши баҳсда (6:2) 72-дақиқада, 26 ноябр куни Италияга қарши беллашувда (1:3) эса 37-дақиқада огоҳлантирилган.

ФИФА интизом қоидаларига кўра, бир мусобақанинг икки алоҳида баҳсида сариқ карточка олган футболчи кейинги ўйинни автоматик равишда ўтказиб юборади.

Алиевнинг йўқлиги Ўзбекистон учун сезиларли йўқотиш бўлиши мумкин. Ҳужумчи гуруҳ босқичида жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлди. Хусусан, Ямайкага қарши баҳсда учта голли узатмани амалга оширди. Суҳроб Сaдиржонов ва Амирхон Эркинов унинг пасларидан унумли фойдаланди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U17 жамоаси гуруҳ босқичини 3 очко билан учинчи ўринда якунлади ва энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга йўл олди. 1/16 финалда жамоага Испания рақиблик қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
  • Италия (U17) Италия (U17)
  • U17 Жаҳон чемпионати U17 Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар