Бугун
36
Ўзбек

«ПСЖ» ва «Арсенал» Хулиан Алваресга қизиқишни давом эттирмоқда

Футбол
27 ноябр, 17:00
«Атлетико» аргентиналик ҳужумчини қишки трансфер ойнасида қўйиб юбормоқчи эмас.
«ПСЖ» ва «Арсенал» Хулиан Алваресга қизиқишни давом эттирмоқда
Foto: Getty Images

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес бошқа топ-клублар эътиборида қолмоқда. 26 ёшли футболчига «ПСЖ» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар аргентиналик ҳужумчи бўйича янги сўровлар юборган. Лондон клуби ҳам футболчи билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этмоқда.

Бироқ «Атлетико» Алваресни қишки трансфер ойнасида сотмаслигини аллақачон билдирган. Футболчининг ўзи ҳам январь ойида жамоани тарк этишни режалаштирмаяпти.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Алвареснинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган ёзда ҳужумчига асосий даъвогар «Барселона» бўлган, аммо Мадрид клуби музокаралардан бош тортган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • ПСЖ ПСЖ
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар