Бугун
36
Ўзбек

«ПСЖ» «Бетис» вингери учун 60 миллион евро тўлаши мумкин

Футбол
27 ноябр, 14:30
Трансфер амалга ошса, «Барселона» келишувдан 12 миллион евро ишлаб олади.
«ПСЖ» «Бетис» вингери учун 60 миллион евро тўлаши мумкин
Foto: Getty Images

«ПСЖ» Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуе жароҳат олгани сабабли «Бетис»нинг чап қанот вингери Абде Эззалзули трансферини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг шартномасида 60 миллион евролик товон пули белгиланган. Агар Франция гранди ушбу суммани тўласа, «Барселона» ҳам келишувдан 12 миллион евро олади. Чунки каталонияликлар футболчининг кейинги трансферидан 20 фоиз улушга эга.

Эззалзули 2023 йилда «Барселона»дан «Бетис»га ўтган. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 14 та баҳсда қатнашиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Марокашлик футболчининг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Бетис Бетис
Бугунги янгиликлар