Бугун
36
Ўзбек

Конате «Реал»нинг барча даврлардаги севимли футболчиларини айтди

Футбол
27 ноябр, 17:20
Франциялик ҳимоячи Серхио Рамос ва бразилиялик Роналдо номларини тилга олди.
Конате «Реал»нинг барча даврлардаги севимли футболчиларини айтди
Foto: Getty Images
28.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Алавес Алавес

«Реал» марказий ҳимоячиси Ибраима Конате клуб тарихидаги қайси футболчиларни ўзига кумир деб билишини айтди. 27 ёшли футболчи собиқ сардор Серхио Рамос ва бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдони алоҳида эътироф этди.

«Менинг кумирим — шубҳасиз, Рамос. «Реал»нинг барча даврлардаги севимли футболчилари ҳақида гап кетганда, танловим Серхио ва Роналдо ўртасида», — дея Конатенинг сўзларини келтиради Маdrid Zonе.

Франциялик футболчи ўтган ёзда «Ливерпул»дан эркин агент сифатида «Реал» сафига қўшилган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар