Live
6
Ўзбек

Де Зерби: «Таркибни шакллантириш ишларини якунига етказишимиз керак»

Футбол
28 ноябр, 00:45
«Тоттенҳэм» бош мураббийи жамоанинг қишки трансфер режалари ҳақида гапирди.
Де Зерби: «Таркибни шакллантириш ишларини якунига етказишимиз керак»
Фото: Tottenham Hotspur

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Роберто де Зерби январ ойида жамоа таркибини кучайтириш борасидаги режалари ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассис ёзги трансфер ойнасида амалга оширилган ишлардан мамнун эканини, аммо жамоа таркибини шакллантириш жараёни ҳали якунига етмаганини таъкидлади.

«Ўйлашимча, ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз, чунки ёзда трансфер бозорида ажойиб иш олиб бордик. Лекин ҳали таркибни шакллантириш ишларини якунига етказишимиз керак.

Эҳтимол, уч ёки тўртта позицияни кучайтирармиз. Нима бўлганда ҳам биз ҳозир тўғри йўлдамиз», — дея де Зербининг сўзларини келтиради журналист Аласдер Голд.

Маълумот ўрнида, АПЛнинг ортда қолган 11 туридан сўнг «Тоттенҳэм» 15 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Лондонликлар эртага, 29 ноябр куни 12-тур доирасида сафарда «Сандерленд» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:05 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар