Live
6
Ўзбек

Алонсо «Челси»даги илк 15 та ўйинида 6 марта мағлубиятга учради

Футбол
28 ноябр, 01:10
Испаниялик мутахассис «Реал»даги фаолияти давомида 34 та баҳсда шунча мағлубият қайд этганди.
Алонсо «Челси»даги илк 15 та ўйинида 6 марта мағлубиятга учради
Фото: Getty Images
27.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ноттингем Форест Ноттингем Форест 3 : 2 Челси Челси

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клуби бошқарувида барча мусобақалар доирасида ўтказган дастлабки 15 та учрашувида 6 марта мағлубиятга учради.

Испаниялик мутахассис Мадриднинг «Реал» клубидаги фаолияти давомида 34 та баҳсда шунча мағлубият қайд этганди.

«Челси» АПЛнинг 12-турида «Ноттингҳэм Форест»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу Алонсо учун Англия чемпионатининг ушбу мавсумидаги олтинчи мағлубият бўлди.

Лондонликлар АПЛ доирасида ўтказилган 12 та учрашувда 5 бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган ва 6 бор мағлубиятга учраган.

Қайд этиш лозим, Алонсо шогирдлари барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 6 та баҳснинг 5 тасида мағлуб бўлган.

Ушбу натижалар туфайли «Челси» бу тур якунига кўра кучли ўнликдан ҳам чиқиб кетиши мумкин. Айни пайтда лондонликлар 12 та ўйинда жамғарилган 16 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар