Live
6
Ўзбек

Мбаппе «Лилл» билан шартномасини узайтирди

Футбол
27 ноябр, 23:00
    5
Янги келишув 2029 йилнинг июн ойига қадар амал қилади.
Мбаппе «Лилл» билан шартномасини узайтирди
Фото: LOSC

Франциянинг «Лилл» клуби жамоа вингери Этан Мбаппе билан амалдаги шартнома муддати узайтирилганини расман эълон қилди.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг укаси ҳисобланган 19 ёшли франциялик футболчи билан имзоланган янги келишув 2029 йилнинг июн ойига қадар амал қилади. Шу тариқа, ёш футболчи ўз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

Маълумот ўрнида, кичик Мбаппе ушбу мавсумда Лига 1 доирасидаги 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, Этан ҳам акаси сингари «ПСЖ» сафида тўп тепган. У 2024 йилнинг ёзида Париж клубини эркин агент сифатида тарк этиб, «Лилл» сафига келиб қўшилганди.

Килиан Мбаппе эса ўша йили фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришга қарор қилганди.

Аввалроқ Этан Жазоир миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар