«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛнинг 12-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс (2:3)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу қийин даврни енгиб ўтиш учун клуб ва жамоадаги барча бирдам бўлиши керак. Биз юзага келган вазиятни ўнглашимиз лозим ва бунинг учун масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.
Ҳозир клубдаги барча, жумладан, жамоа аъзолари ва мухлислар учун ҳам қийин давр. Навбатдаги мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди, аммо мавжуд муаммоларга ечим излашда давом этишимиз керак.
Биз тўхтаб қолишимиз мумкин эмас. Ўзимизга бўлган ишончни йўқотдик ва жамоа учун ижобий натижа қайд этиш қийинлашмоқда.
Ҳисоб 1:2 кўринишига келганидан сўнг учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Биз ушбу вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз керак», — деди испаниялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервюсида.