Live
6
Ўзбек

Суперлига. Бугун чемпион номи аниқ бўлиши мумкин

Футбол
27 ноябр, 23:30
    30
«Нефтчи»ни чемпионликдан атиги бир очко ажратиб турибди.
Суперлига. Бугун чемпион номи аниқ бўлиши мумкин
Фото: FC Neftchi
28.11.2026, 06:15 Ўзбекистон Суперлигаси Нефтчи Нефтчи - : - Динамо Динамо

Бугун, 28 ноябр куни Ўзбекистон Суперлигасининг 29-туридан ўрин олган навбатдаги иккита учрашув бўлиб ўтади.

Ушбу баҳслар якунига етгач чемпионлик масаласи ҳал бўлиши мумкин. Турнир жадвалида 64 очко билан пешқадамлик қилаётган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилса, 59 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган «Пахтакор» сафарда «Қизилқум»га қарши баҳс олиб боради. Икки беллашув ҳам параллел тарзда соат 16:15 да старт олиши кўзда тутилган.

ЎзПФЛ расмий маълумотига кўра, «Нефтчи»ни чемпионликдан атиги бир очко ажратиб турибди. Яъни «Пахтакор»нинг натижасидан қатъи назар, фарғоналикларга дуранг ҳам кифоя қилади. Шу муносабат билан чемпионлик кубоги Фарғонадаги «Истиқлол» стадионига олиб борилади.

Суперлига. 29-тур
28 ноябр

  • 16:15. «Нефтчи» — «Динамо»;

  • 16:15. «Қизилқум» — «Пахтакор».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар