Суперлиганинг 29-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Хоразм»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Рафаел Тавареш 61 ва 80-дақиқаларда киритган голлар Урганч клуби ғалабасини таъминлади.
Ушбу натижадан кейин Қўқон жамоасининг чемпионатни 15-ўриндан юқорида якунлай олмаслиги аниқ бўлди. Клубнинг плей-оффдаги рақиби эса 30-турдан кейин маълум бўлади.
Агар қўқонликларга «Андижон» рақиблик қилса, плей-офф баҳси Намангандаги Марказий стадионда ўтказилади. Қолган барча ҳолатларда ўйин Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.
