«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия чемпионати 13-тури доирасида «Торино»га қарши бўладиган баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Умид қиламанки, бу ўрнимизни имкон қадар узоқ вақт сақлаб қола оламиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Вазиятни фақат турнир жадвалига қараб баҳолаш тўғри эмас. Менда рақамларни жуда яхши тушунадиган Аллегри мураббий бўлган, мен эса бу борада унчалик кучли эмасман. Мен бугунги кун билан яшайман. Шу сабабли эртага бизни қийин баҳс кутаётганини ва натижаларимизни яхшилашимиз кераклигини биламан. Боримиз билан қаноатланиб қололмаймиз. «Интер» ҳозир ўтган мавсумнинг шу босқичидагига қараганда кўпроқ очко жамғарган. Бу эса кўп нарсани англатади», — дея Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.
Маълумот учун, «Лацио» А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Рома» билан бирга чемпионатда ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Торино» — «Лацио» баҳси 28 ноябр куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.