Жанубий Корея миллий жамоаси етакчиси Сон Хён Мин айни дақиқаларда ҳали давом этаётган ўйиннинг 6-дақиқасида жарима зарбасидан Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол этди.
Таъкидлаш лозим, бу гол кореялик футболчи учун миллий жамоа сафидаги 59-гол бўлди. Бундай натижага эришиш учун Сонга 151 та ўйин етарли бўлди.
Шундай қилиб, Сон Ча Бом Кунни ортда қолдириб, тарихда Жанубий Корея миллий жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди.
Маълумот учун, Бом Кун 1972 - 1986 йиллар мобайнида Жанубий Корея миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 58 та (баъзи манбаларда 55 та) гол уришга муваффақ бўлган.
IFFHS талқинига кўра Осиёнинг ХХ асрдаги энг футболчиси деб топилган Ча Бом Кун Германиянинг «Дармштадт 98», «Айнтрахт Франкфурт» ва «Байер 04» клублари сафида тўп тепган ва Бундеслиганинг 308 та ўйинда майдонга тушиб, 98 та гол уришга эришган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади