Live
1
Ўзбек

Каррагер: «Энди «Манчестер Сити»нинг ҳар бир сафар баҳсида кескин муҳит ҳукм суради»

Футбол
6 октябр, 08:39
«Ливерпул» афсонаси молиявий қоидабузарликлар ортидан «шаҳарликлар»ни мавсумда оғир синовлар кутаётганини айтди.
Каррагер: «Энди «Манчестер Сити»нинг ҳар бир сафар баҳсида кескин муҳит ҳукм суради»
Foto: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Сити»нинг ушбу мавсумдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. У клубнинг молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилгани ортидан жамоага рақиб мухлисларининг муносабати қандай бўлишини ҳам тахмин қилди.

«Менимча, энди «Манчестер Сити» учун ушбу мавсумда қандайдир муваффақиятга эришиш жуда қийин бўлади. Албатта, мавсум давомида уларга нисбатан санкциялар қўлланиши мумкин. Аммо ўйлайманки, энди «шаҳарликлар»нинг ҳар бир сафар баҳсида жуда кескин муҳит ҳукм суради», — дея Каррагер сўзларини Sky Sports келтирди.

Мутахассиснинг фикрича, «Манчестер Сити» футболчилари ва бош мураббийи ҳам бошқа клублар мухлисларининг босимини ҳис қилади.

«Афсуски, ҳозир ҳамма «шаҳарликлар»нинг қонини истамоқда. Аниқроғи, уларнинг футболчилари ва бош мураббийининг қонини. Шу сабабли уларга бирор натижага эришиш жуда қийин бўлади, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди Каррагер.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» Премер-лиганинг молиявий қоидаларини бузганлик бўйича ишда айбдор деб топилган. Клубга нисбатан қандай санкция қўлланиши масаласи эса ҳануз муҳокама қилинмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар