Бугун
49
Ўзбек

АПЛ клублари «Манчестер Сити» келаси мавсумда лигада ўйнамаслигига ишонмоқда

Футбол
6 октябр, 05:00
Англия жамоалари «шаҳарликлар»га нисбатан молиявий қоидалар бўйича жазо қўлланишини кутмоқда.
АПЛ клублари «Манчестер Сити» келаси мавсумда лигада ўйнамаслигига ишонмоқда
Foto: Getty Images

Англия Премер лигаси клублари «Манчестер Сити» келаси мавсумда турнирда иштирок этмаслигига ишонмоқда. Бунга клубнинг молиявий қоидаларни бузиш бўйича иши сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, АПЛ клублари «шаҳарликлар» мустақил комиссия томонидан 100 та банд бўйича молиявий қоидаларни бузганликда айбланганини ҳисобга олиб, жамоанинг келаси мавсумдаги иштироки борасида пессимистик қарашда.

АПЛдаги бошқа клублар ўз манфаатларини ҳимоя қилиши табиий экани қайд этилган. Шу билан бирга, улар мақомидан қатъи назар, барча клублар лига қоидаларига бирдек риоя қилиши керак, деган фикрда. Рақиб клублар «Манчестер Сити»ни кўп йиллар давомида содир этилган қоидабузарликлар учун фақат бир мавсумга жазолаш етарли эмас, деб ҳисобламоқда.

Вазият «шаҳарликлар» иш бўйича айбловларни бекор қилдириш мақсадида ишни юқори инстанциялардаги судларга олиб чиқиши мумкинлиги сабаб янада мураккаблашмоқда. Бу эса АПЛдаги бошқа клубларнинг хавотирини кучайтирмоқда.

Манбага кўра, рақиб клублар ушбу жараён Англия Премер лигасининг обрўси ва яхлитлигига зарар етказаётганидан хавотирда. Улар Манчестер клуби содир этилган қоидабузарликлар учун етарлича жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти, деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузиш бўйича мустақил комиссия томонидан 100 та банд бўйича айбланган. Иш бўйича якуний жазо ҳозирча белгиланмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар