«Ан Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Жорж Жезуш бошчилигидаги Португалия миллий жамоасига қайтмайди. Бу ҳақда CNN Portugal журналисти Руи Сантуш маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 41 ёшли ҳужумчи УЕФА Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Норвегия билан ўйиндан (2:1) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мутахассиснинг сўзларидан норози бўлган.
Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро 2-турда Португалия ва Норвегия ўртасидаги ўйиндан (2:1) кейин юз берганди. Мураббий охирги дақиқаларда уни майдонга туширишга ваъда берганига қарамай, бутун ўйинни захирада ўтказганлиги ҳужумчига ёқмади. Дания билан 3-тур ўйини олдидан (4:2) Роналду жамоанинг машғулотларига ташриф буюрмади ва миллий жамоа қароргоҳини бутунлай тарк этди.
Маълумот учун, 4-тур ўйинидан сўнг эса Жезус матбуот анжуманида ҳеч кимдан узр сўрамаслиги, бунга сабаб йўқлигини маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади