Италиянинг «Милан» клуби яримҳимоячиси Лука Модрич Мадриднинг «Реал» жамоасининг Ла Лига янги мавсум стартидаги ҳолати ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Жозе Моуринио бошчилигидаги «қаймоқранглилар» етти турдан сўнг 15 очко билан мусобақа жадвалининг тўртинчи ўрнини эгаллаб турибди. Етакчи «Барселона» билан орадаги фарқ олти очкони ташкил қилмоқда.
«Мавсум эндигина бошланди. «Реал»да бош мураббий ўзгарди, аммо жамоа жуда кучли ва доимгидек барча совринлар учун курашишга қодир. Хавотир олишга ҳожат йўқ, ахир «Барселона» билан 6 очколик фарқ – чемпионлик кураши бой берилди дегани эмас. «Реал» муваффақиятли мавсум ўтказиб, каталонияликларни ортда қолдира олади», – дея Модрич сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Universal.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик хавбек 2012 — 2025 йиллар мобайнида «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилган.