Англия Премер-лигаси ва «Манчестер Сити» ўртасидаги молиявий қоидалар билан боғлиқ ҳуқуқий иш бўйича якуний қарор чиқарилиши бир неча йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.
Манбага кўра, лига ичидаги апелляция жараёни учун белгиланган муддатлар мавжуд бўлса-да, иш материалларининг катта ҳажми сабабли жараённинг чўзилиши эҳтимоли бор. Ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иш Премер-лиганинг ички спорт юрисдикциясидан ташқарига чиқиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.
«Премер-лига қоидаларида апелляция бериш тартиби, кейинчалик эса қўшимча арбитраж жараёни кўзда тутилган. Бундан ташқари, судга мурожаат қилиш эҳтимолини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Интизомий ишнинг якуний ҳал этилиши, кейинги даъволарни ҳисобга олмаганда ҳам, яна бир неча йилга чўзилиши мумкин», — дея Маckfarlaneds юридик фирмаси ҳамкори Фред Сноуболлнинг сўзларини келтирди Тhe Athletic.
Шу тариқа, «Манчестер Сити»га нисбатан қўлланиши мумкин бўлган чоралар масаласи бўйича якуний қарор чиқиши узоқ вақт талаб қилиши мумкин. Жараён давомида клуб мавжуд ҳуқуқий механизмлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузганликда айбланиши бўйича иш доирасидаги якуний чоралар ҳозирча маълум эмас.