Бугун
66
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Марат Мавлонов кумуш медал соҳиби бўлди

Бошқалар
3 октябр, 04:50
    13
Олтин медал учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Мавлонов Эрон вакилига қарши даянга чиқди.
Осиё ўйинлари. Марат Мавлонов кумуш медал соҳиби бўлди
Фото: МОҚ

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Марат Мавлонов Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

+80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз мусобақа давомида муваффақиятли жанглар ўтказиб, финал босқичига қадар етиб борди. Олтин медал учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Мавлонов Эрон вакилига қарши даянга чиқди.

Муросасиз ўтган финал беллашувида Ўзбекистон вакили рақибига имкониятни бой берди. Шу тариқа, Марат Мавлонов +80 кг вазн тоифасида Осиё ўйинларини иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу натижа билан таэквондочимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобини яна бир медал билан бойитди. Таэквондо WT бўйича миллий жамоамиз Аичи-Нагоя-2026 мусобақасида медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар