«Брайтон» вингери Каору Митома фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, «Брайтон» 29 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш борасида ҳозирча келишувга эриша олмаяпти. Япониялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
«Тоттенҳэм» эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, Митомани ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Қайд этилишича, футболчининг трансферига «тақачилар» бош мураббийи Роберто де Зербининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Италиялик мутахассис аввал «Брайтон»да ишлаган ва Митоманинг имкониятларини яхши билади.
Шу билан бирга, вингерга «Ливерпул» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча Митома жароҳатидан тикланишда давом этаётгани сабаб бу мавсумда ҳали майдонга тушмади.
Аввалроқ Каору АПЛда 100 та ўйин ўтказган учинчи япониялик футболчига айлангани маълум қилинганди.