«Байер» ҳужумкор яримҳимоячиси Иброҳим Маза фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. 20 ёшли футболчи бир нечта инглиз клубларининг эътиборини тортган.
ТEАМtalk маълумотига кўра, Маза билан Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари жиддий қизиқмоқда. Бундан ташқари, Жазоир миллий жамоаси футболчисининг хизматларига «Челси», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маза ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида бешта баҳсда майдонга тушди. У мазкур баҳсларда бир гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, 20 ёшли футболчининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Бу эса немис клуби учун футболчини сотишда қулай шартларни белгилаш имконини беради.
Transfermarkt портали Мазанинг трансфер қийматини 45 млн еврога баҳоламоқда.