Live
6
Ўзбек

Анчелотти: «Танқидлар жамоанинг келажаги бўйича қарашларимга заррача таъсир қилмайди»

Футбол
28 сентябр, 14:24
Бразилия миллий жамоаси устози ўз манзилига бўлаётган танқидларга муносабат билдирди.
Анчелотти: «Танқидлар жамоанинг келажаги бўйича қарашларимга заррача таъсир қилмайди»
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўз манзилига билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

«Менинг ишим доимо танқид қилинган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Бу танқидлар ушбу жамоа ва футболчиларнинг келажаги бўйича тасаввуримга таъсир қилмайди.

Танқидлар менинг келажакдаги қарашларимга қандай таъсир қилиши мумкин? Ҳеч қандай»
, — деди италиялик мутахассис Австралия миллий жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланганди. Лотин Аиерикаси вакиллари 90+5-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар