Бугун
23
Ўзбек

Клопп: «Футболчиларни эмас, мени танқид қилинг»

Футбол
28 сентябр, 11:50
    7
Германия бош мураббийи омадсиз стартдан кейин ҳам жамоанинг келажаги ёрқин эканлигига ишонмоқда.
Клопп: «Футболчиларни эмас, мени танқид қилинг»
Foto: Getty Images
27.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Германия Германия 0 : 1 Греция Греция

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар лигасидаги омадсиз стартдан сўнг футболчиларни эмас, ўзини танқид қилишга чақирди.

Немислар сафарда Нидерландия (1:1) билан дуранг ўйнади, ўз майдонида эса Грецияга (0:1) мағлуб бўлди. Бу — Германия миллий жамоаси тарихидаги барча мураббийлар орасида энг ёмон старт.

1 октябр куни жамоа Сербияни қабул қилади, 4ё октябрда эса сафарда Греция билан ўйнайди.

«Тушкунликка тушишим ёки «Биз жуда ёмонмиз», деб айтишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ундай эмас. Аммо биз унчалик яхши ҳам эмасмиз. Футболчиларга нисбатан «Улар буни ва уни қила олади, мана буни эса қила олмайди» қабилида якуний ҳукм чиқарилишини истамайман.

Агар кимнидир танқид қилмоқчи бўлсангиз, мени танқид қилинг. Янги футболчиларга миллий жамоада ривожланиш имкониятини беринг. Ўзини кўрсатганлар ўз клубларида юқори даражадаги футболчилардир ва улар менинг қўллаб-қувватлашимдан фойдаланишади. Мени танқид қилинг, аммо бу йигитларни эмас.

Бошимизга кул сочиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Айрим футболчиларнинг ҳуштакбозлик билан қаршиланаётганидан ҳайрон қолдим. Келажак биз тасаввур қилаётганимиздек ёрқин. Бор кучимизни бериб, олдинга ҳаракат қиляпмиз. Шу йўлда давом этамиз»
, — деди Клопп Sky Sport эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Греция Греция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар