Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бернарду Силва УEФА Миллатлар лигаси баҳсидан сўнг Норвегия сардори Мартин Эдегорнинг танқидига жавоб берди. Португалия 27 сентябр куни бўлиб ўтган 2-тур баҳсида Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Беллашув якунида Силва Эдегорга қарши подкат ишлатган ва норвегиялик футболчи ушбу вазиятдан сўнг жароҳат олган. Мартин майдонни оқсоқланиб тарк этгани сабаб унинг миллий жамоа ва клубдаги навбатдаги баҳсларда иштирок этиши борасида хавотирлар юзага келган.
Эдегор мазкур эпизодни футболда бўлиши мумкин бўлмаган ҳолат деб атаган. Норвегия сардорининг айтишича, Силва тўп узатилганидан кейин ҳам уни йиқитган ва футболчи рақибининг бундай ҳаракатига сабабни тушунмаган.
«Бу футбол, биродар», — деди Силва. Унинг сўзларини Sport.es келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия ва Португалия ўртасидаги баҳсда португалияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Португалия сафида Жоау Феликс ва Гонсалу Рамуш, Норвегия таркибида эса Эрлинг Ҳоланд гол урди.