Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар Лигаси доирасидаги Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувда Криштиану Роналдуни майдонга туширмагани сабабини айтди.
«Ан Наср» ҳужумчиси учрашувни захира ўриндиғида ўтказди ва майдонга тушмади. Унинг ўрнида ҳужумда ҳаракат қилган Гонсалу Рамуш эса португалияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
«Уни ярим соатга майдонга туширишни режалаштиргандим, аммо ўйин давомида бошқа вазиятлар юзага келди. Ўша пайтда уни майдонга тушириш тўғри қарор бўлмайди деб ҳисобладим. Олдинда яна иккита ўйинимиз бор.
Гап уни асрашни истаганимда эмас. У мен хоҳлаганча вақт ўйнашга тайёр эди. Бу менинг қарорим бўлди. Ўша вазиятда менга бошқа хусусиятларга эга футболчи керак эди.
Бироқ бу Роналду энди режаларимга кирмайди дегани эмас. Аксинча. Балки у Данияга қарши кейинги учрашувда майдонга тушар», — деди Жезуш.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади