Live
6
Ўзбек

«Реал» ван Дейкни нишонга олди

Футбол
28 сентябр, 09:20
Мадрид клуби 35 ёшли нидерландиялик ҳимоячини январ ойидаёқ таркибига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Реал» ван Дейкни нишонга олди
Foto: Getty Images

«Ливерпул» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fochajes хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринё 35 ёшли нидерландиялик футболчининг трансферидан шахсан манфаатдор. Мадрид клуби янги мавсум бошида ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келаётгани сабабли тажрибали футболчи вариантини кўриб чиқмоқда.

Ван Дейкнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Football Insider маълумотига кўра, Англия клуби ҳимоячининг шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти.

Шу сабабли «Реал» ван Дейкни январ ойидаёқ трансфер қилишга уриниши мумкин. Акс ҳолда нидерландиялик футболчи 2027 йил ёзида «Ливерпул»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Ван Дейк ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Эслатиб ўтамиз, Виржил ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар