Бугун
23
Ўзбек

Ўзбекистон U-16 жамоаси Қозоғистон U-17'га қарши иккита баҳсда ҳам жанговар дуранг қайд этди

Футбол
28 сентябр, 11:00
Иккинчи ўйиндан сўнг пеналтилар сериясига мурожаат қилинди.
Ўзбекистон U-16 жамоаси Қозоғистон U-17'га қарши иккита баҳсда ҳам жанговар дуранг қайд этди
Foto: UFA

Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар жамоаси Чимкентда Қозоғистон U-17 билан иккита ўйин ўтказиб, ҳар иккисида жанговар дурангга эришди.

Иккинчи беллашувдан сўнг пеналтилар серияси ҳам бўлди ва рақибдан ёшроқ бўлган меҳмонлар устун келишди.

Ўртоқлик ўйинлари. Чимкент
25 сентябр
Қозоғистон — Ўзбекистон 4:4

Голлар: Файз Очилов, Аҳилбоев (автогол), Абдуллоҳ Холмаматов, Беҳруз Саматов.
Ўзбекистон U-16 — 12. Азиз Бердиев, 4. Азизилло Эркинжонов (С), 6. Абдулазиз Бобиров, 8. Усмон Шуҳратиллаев, 9. Яҳё Бахтиёров, 10. Рўзимурод Рўзимуродов, 16. Ҳусан Ўролов, 17. Абубакр Маматов, 18. Ҳасан Ўролов, 19. Файз Очилов, 22. Абдуллоҳ Холмаматов.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Баҳриддинов, Одилов, Ўктамов, Акбаралиев, Тўрақулов, Усканбоев, Андреев, Саматов, Баҳодиров.

28 сентябр
Қозоғистон 3:3 Ўзбекистон
Пеналтилар серияси — 4:5.

Голлар: Яхё Бахтиёров (дубл), Азизулло Эркинжонов
Ўзбекистон U-16 — 1. Жасур Баҳриддинов, 3. Ҳожиакбар Зулфиқоров, 9. Рўзимурод Рўзимуродов, 10. Абдуллоҳ Холмаматов, 15. Файз Очилов, 16. Ҳусан Ўролов, 18. Ҳасан Ўролов, 19. Диёр Усканбоев, 20. Абубакр Маматов, 22. Яҳё Бахтиёров, 24. Азизилло Эркинжонов (С).
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Одилов, Акбаралиев, Шукуров, Саматов, Бердиев, Бобиров, Шуҳратиллаев, Ўктамов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
Бугунги янгиликлар