«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг 1 ноябр куни «Алавес»га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Аs хабар берди.
Манба маълумотига кўра, де Йонг 5 октабр, душанба куни умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак. Бироқ нидерландиялик футболчига баҳсларда иштирок этиш учун тиббий рухсат олишига яна қарийб уч ҳафта вақт керак бўлади.
Машғулотлар қайта бошланганидан сўнг де Йонгнинг ҳолати тиббий штаб томонидан синчиклаб кузатилади. Яримҳимоячига тушадиган юклама эса босқичма-босқич ошириб борилади.
Амалдаги режага кўра, 29 ёшли футболчи 1 ноябр куни Ла Лига доирасида «Барселона» ўз майдонида «Алавес»ни қабул қиладиган баҳсда майдонга қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг жароҳати сабаб 2026/27 йилги мавсумда ҳали бирор баҳсда «Барселона» сафида майдонга тушмаган.
Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида етти турдан сўнг 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда.