Live
5
Ўзбек

Родриго ва Милитао «Реал» машғулотларига қайтди

Футбол
26 сентябр, 08:12
Бразилиялик футболчилар халқаро танаффус вақтида тикланиш жараёнини давом эттириш учун машғулотларга қўшилди.
Родриго ва Милитао «Реал» машғулотларига қайтди
Foto: Getty Images
10.10.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Вильярреал Вильярреал

«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао ва ҳужумчиси Родриго машғулотларда иштирок этишга рухсат олди. Бу ҳақда Мarca хабар берди.

Манбага кўра, «Реал» футболчиларининг бир қисми халқаро танаффус вақтида бир неча кун дам олади. Айрим футболчилар эса жисмоний ҳолатини яхшилаш учун машғулотларни давом эттиради. Милитао, Родриго ва Менди келаси ҳафта давомида махсус дастур асосида шуғулланиб, тикланиш жараёнини давом эттиради.

28 ёшли Милитао ушбу мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ. «Реал» халқаро танаффусдан кейинги илк баҳсини 10 октабр куни «Вилярреал»га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Вилярреал» ўртасидаги Ла Лиганинг 8-тур баҳси 10 октабр куни Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар