Мадриднинг «Реал» клуби Антонио Рюдигернинг эҳтимолий кетиши ортидан унинг ўрнини тўлдирадиган футболчини аниқлаган. Бу ҳақда MadridistaHoy хабар берди.
Аввалроқ «Реал» 33 ёшли германиялик ҳимоячининг клуб билан шартномасини узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Мадрид клуби эндиликда марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун ўз тарбияланувчиси Якобо Рамонни қайтаришни кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли испаниялик футболчи «Реал»нинг Рюдигер ўрнига асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Рамон 2025 йил ёзидан буён Италиянинг «Комо» клубида фаолият юритмоқда.
Ҳимоячи ушбу мавсумда барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Тransfermarkt мутахассислари Якобо Рамонни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рамон «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клуби футболчини 2025 йилда «Комо»га юборган эди.