Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Туркияга қарши (1:0) Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи баҳсида жароҳат олди. «Реал» футболчиси миллий жамоа ихтиёрини тарк этиб, Мадрид клубига қайтади.
Тhe Touchline хабарига кўра, Мбаппенинг йўқлигида сардорлик боғичи Усмон Дембелега топширилади. У Франциянинг Белгияга қарши навбатдаги баҳсида жамоани майдонга бошлаб чиқади.
Белгия ва Франция ўртасидаги баҳс 28 сентябр, душанба куни ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебют баҳсида Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.