«Манчестер Сити» бош мураббийи молиявий қоидабузарликлар бўйича саволга ижтимоий тармоқдаги ёзуви орқали муносабат билдирди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Марескадан клубнинг молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилгани ҳақида фикр сўралди.
Тhe Guardian хабарига кўра, мураббийнинг вакиллари жавобан унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирган қадимги юнон файласуфи Суқрот иқтибосининг скриншотини юборган.
«Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан», — дея Суқротнинг машҳур иборасини келтирган Мареска.
Мураббий ушбу иқтибос ёнига яна «Нафас ростлаш вақти. Таҳлил қилиш вақти. Ўрганиш вақти», дея ёзган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия ОАВлари маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» Премер-лиганинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича 115 та банддан 114 таси юзасидан айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Даъволар молиявий маълумотларни нотўғри тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловлар ҳамда молиявий назорат талабларига риоя қилиш каби масалаларни қамраб олган.