Британиялик мухлисларнинг аксарияти стадионларда алкоголли ичимликлар сотилишига қарши.
Алкоголли ичимликларни истеъмол қилишга қўйилган тақиқ 1985 йилда жорий этилган.
Бозор тадқиқотлари ва интернетдаги маълумотлар таҳлили билан шуғулланувчи YouGov компанияси 6091 нафар вояга етган респондент иштирокида сўров ўтказди. Натижаларга кўра, камида бир марта футбол ўйинига борган британияликларнинг 64 фоизи тақиқ амалда қолиши керак, деб ҳисоблайди. Фақат 26 фоиз киши тақиқни бекор қилишни хоҳлашини билдирган. 10 фоиз респондент эса бу масалада аниқ позицияга эга эмас.
Стадионларга мунтазам равишда ташриф буюрадиган респондентларнинг 63 фоизи тақиқ сақланиб қолишини қўллаб-қувватлаган, 35 фоизи эса уни бекор қилиш тарафдори бўлган.
Мавсум давомида стадионларга бормайдиганлар ўртасида ўтказилган сўровда ҳам шунга яқин натижалар қайд этилган: уларнинг 64 фоизи стадионларда алкогол истеъмолига қўйилган тақиқни қўллаб-қувватлайди, 23 фоизи эса унга қарши.
Англияда стадионларга борадиганларнинг 63 фоизи алкоголли ичимликлар сотилишига қарши
Футбол
26 сентябр, 03:51
YouGov компанияси стадионларга борадиган ва бормайдиганлар ўртасида сўровнома ўтказди.
Foto: Getty Images