«Манчестер Сити»га молиявий қоидаларни бузиш билан боғлиқ иш юзасидан жиддий санкциялар қўлланиши мумкин. ОАВ хабарларига кўра, эҳтимолий жазолар қаторида клуб қўлга киритган совринлардан маҳрум қилиш ҳам бор. Бироқ «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Эндрю Робертсон бундай чорани ўринли деб ҳисобламаслигини айтди. Унинг сўзларини Тhe Guardian келтирди.
«Менимча, футболчилар майдонда қанчалик яхши эканини исботлаган. Айбловлар ва бошқа масалалар ҳақида кўп нарса билмайман. Аммо уларда ажойиб жамоа бор эди ва мен улар билан рақобатлашишни ёқтирардим. Бундай вазиятларда футболчиларни айблаш керак деб ўйламайман. Мен эътибор қаратишим мумкин бўлган жиҳат шу», — деди Робертсон.
«Ливерпул» 2019 ва 2022-йилларда «Манчестер Сити»дан кейин Англия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган. Шу сабабли эҳтимолий санкциялар «қизиллар»нинг ўша мавсумлардаги натижаларига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Робертсон 2017 йилдан 2026 йил июнигача «Ливерпул» сафида ўйнаган. Шартномаси якунлангач, у «Тоттенҳэм»га қўшилди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» молиявий қоидалар бузилгани ҳақидаги иш бўйича чиқарилган қарорга қарши апелляция беришни режалаштирмоқда.