Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте «Барселона» вингери Ламин Ямал келажакда афсонавий футболчилар қаторидан жой олиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sports.ru хабар берди.
«Ламин ажойиб спортчи. У 16 ёшида миллий жамоада дебют қилди ва ҳали ёш бола бўлган пайтидаёқ ўзига бўлган катта медиа эътибори ҳамда босимни хотиржамлик билан қабул қилди. Ҳозир у 19 ёшда ва футбол нуқтаи назаридан жуда етук. Унда афсонавий футболчи бўлиш салоҳияти бор», — деди де ла Фуенте.
Мутахассис Ямалнинг оммавий ҳаётдаги босимга муносабати ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича, футболчи бундай эътиборни табиий ва хотиржам қабул қилмоқда.
«АҚШда Лос-Анжелесдаги энг баланд бинолардан бирининг бутун деворида унинг суратини кўрдик. Бундай ҳаёт сеники эканини англаш осон эмас. У буни табиий, хотиржам ва жуда етук тарзда қабул қилмоқда», — деди Испания миллий жамоаси бош мураббийи.
Де ла Фуенте Ямалнинг оммавий образ ва шахсий ҳаёти ўртасида фарқ бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, медиа босимидан ҳимояланиш учун бундай ёндашув зарур.
Маълумот учун, Ямал 16 ёшида Испания миллий жамоасида дебют қилган. Айни пайтда 19 ёшли футболчи «Барселона» сафида ўйнамоқда.