Live
2
Ўзбек

«Челси», «Ливерпул» ва «Сити» Бастони учун курашади — TEAMtalk

Футбол
26 сентябр, 10:38
Инглиз грандлари қишки трансферлар ойнаси даврида италиялик ҳимоячи трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади.
«Челси», «Ливерпул» ва «Сити» Бастони учун курашади — TEAMtalk
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Челси», «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» клублари Италиянинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқишини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Челси»даги италиялик футболчининг уч нафар марказий ҳимоячи билан тактик схемада ўйнай олишини алоҳида таъкидлашмоқда. Маълумот учун Хаби Алонсо Лондонда айнан мана шу тактикадан фойдаланмоқда. Ўз навбатида, «Ливерпул» Бастонини 35 ёшли жамоа етакчиси Виржил ван Дейкка эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Манчестер Сити» эса Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётган Рубен Диаш Манчестерни тарк этган тақдирда, 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Бастонининг трансфери 70 млн £ (81,2 млн €)га баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар