Ўзбекистон миллий жамоаси сардори ва Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугунги машғулотлардан аввал журналистлар саволларига жавоб берди.
«Биринчи навбатда, ғалабанинг ўзи ўзгача эмоцияларни тақдим этади. Ҳисоб ҳар доим ҳар хил бўлади. Шунинг учун бу унчалик катта фарқ қилади, деб ўйламайман.
«4-3-3» тактик схемасига ўтиш қийинчилик туғдирмадими?
«Йўқ, албатта, камчиликлар етарлича. Ана шу камчиликлар устида ишлаймиз, лекин бу қийинчилик туғдирмади. Жамоамиз сафида яхши даражадаги футболчилар, ақлли футболчилар бор — мураббий кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қиладиган», - деди Элдор Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Эрон миллий жамоасини мағлубиятга учратди. Фарғонада ўтказилган баҳсда 3:1 ҳисобида қайд этилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади