Суперлиганинг бир қанча клубларини ишончли бошқарув асосида тадбиркорларга бериш бўйича танлов эълон қилинади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги «Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 12-банди (б)-кичик бандига мувофиқ, профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағларини киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига «Бунёдкор», «Бухоро», «Динамо», «Қизилқум», «Навбахор», «Насаф», «Нефтчи», «Локомотив», «Машъал», ОКМК, «Пахтакор» футбол клубларини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинади.
🔘 Профессионал футбол клубларини ишончли бошқарувга олган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун қуйидаги имтиёзлар назарда тутилади:
➖ (а) фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси клублар фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда камайтирилади;
➖ (б) футбол клублари футболчиларининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
➖ (в) ликвидли гаров таъминотини (клуб балансида бўлган бино, иншоот ва ер майдонлари бундан мустасно), шунингдек истиқболли бизнес-режаларни тақдим этган ҳолда тижорат банклари томонидан клубларни сотиб олиш ёки спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади;
➖ (г) клубни бошқарувга олган тадбиркорларнинг ўз маҳсулот (хизмат)ларини спортни оммалаштириш ваэ янада тарғиб қилишга йўналтирилган эфирлар трансляцияси давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги марказий ва ҳудудий телеканалларда реклама қилишда 50 фоизлик чегирмалар берилади», — дейилади хабарда.
Суперлиганинг 11 клубини тадбиркорларга бериш бўйича танлов эълон қилинади
Футбол
26 сентябр, 02:20
14
Эндиликда клубларга расман ҳомийлик қиладиган тадбиркорлар солиқ ва рекламалар борасида имтиёзларга эга бўлади.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади