Live
1
Ўзбек

«МЮ», «Ливерпул», «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» «Сити»дан товон пули талаб қилади

Футбол
26 сентябр, 00:51
Ушбу клублар айнан «шаҳарликлар» сабаб ЕЧЛда бир қанча мавсумларни ўтказиб юборган бўлиб чиқиши мумкин.
«МЮ», «Ливерпул», «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» «Сити»дан товон пули талаб қилади
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» АПЛнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлик бўйича қўйилган барча айбловларда (биттасидан ташқари) айбдор деб топилганидан сўнг, бир қатор даъволарга дуч келиши мумкин.

The Times маълумотларига кўра, бундай ҳолат клуб рақибларига компенсация талаб қилиш учун йўл очиб бериши мумкин.

2024 йилда «Арсенал», «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» «шаҳарликлар»га мурожаат қилиб, «Сити» жиддий қоидабузарликларда айбдор деб топилган тақдирда, етказилган зарар учун товон пули талаб қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишларини билдиришганди.

Вазиятдан хабардор манбаларнинг айтишича, айрим клублар ўз зарарларини аллақачон ҳисоблаб чиққан. Жумладан, Чемпионлар лигасидаги айрим мавсумларни ўтказиб юбориш билан боғлиқ йўқотишлар 100 миллион фунтдан ҳам ошиши мумкин. Фоизлар ҳисобга олинса, бу қиймат сезиларли даражада яна ортиши эҳтимол.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Арсенал Арсенал
  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Кўпроқ кўрсатиш
Бугунги янгиликлар