«Уиком» клуби «Ливерпул» ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дэнни Ингз билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Қайд этилишича, 34 ёшли форвард бу мавсумни клубсиз бошлаган эди. Ингз ўтган мавсумда Чемпионшипда иштирок этган «Шеффилд Юнайтед» сафида ҳаракат қилган.
«Уиком» Ингзнинг 17 йиллик профессионал фаолиятидаги саккизинчи клуби бўлди. Айни пайтда янги жамоаси Англиянинг учинчи даражали дивизиони ҳисобланган Лига 1 мусобақаси жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Дэнни «уч шерлар» сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У ягона голини 2020 йилда Уэлсга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида киритган. Футболчи 2023 йилда «Вест Ҳэм» таркибида Европа Конференциялар лигасида ғолиб чиққан.