Бугун
42
Ўзбек

Миллатлар лигаси. Франция Туркияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Италияда ўз майдонида Белгияга ютқазиб қўйди

Футбол
25 сентябр, 16:44
    4
Зиданнинг дебюти омадли чиқди.
Миллатлар лигаси. Франция Туркияни минимал ҳисобда мағлуб этди, Италияда ўз майдонида Белгияга ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images

Европада Миллатлар лигаси 1-тур учрашувлари давом этади. Италия ўз майдонида Белгияни қабул қилди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалага эришди. Годтс ва Лукебакио голларга муаллифлик қилди.

Франция эса Туркия меҳмони бўлди. Унда Килиан Мбаппенинг ягона голи эвазига «учранглилар» муваффақият қозонди. Бу Зиданнинг миллий жамоадаги дебют баҳсидаги ғалабасига айланди. Туркия 88-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Дарвозабон Чақир четлатилди.

Миллатлар лигаси. 1-тур
Италия — Белгия 0:2
Голлар:
Годтс 20, Лукебакио 69
Италия
– Доннарумма, Ди Лоренцо, Манчини, Коппола (Скалвани, 65), Калафиори, Тонали, Романо (Фраттези, 65), Барелла, Камбиаги, Эспозито (Малдини, 65), Кен.
Белгия – Ламменс, Кастан, Мечеле, Нгой, Де Кюйпер, Раскин (Лавия, 74), Тилеманс, Годтс, Де Брюйне (Ванакин, 58), Морейра (Лукебакио, 58), де Кетеларе (Лукаку, 83).

Туркия — Франция 0:1
Гол:
Мбаппе 54
Турция: Чақир, Челик, Демирал, Ўзжан, Кадиўғли, Бардакчи, Узун, Юксек, Гулер, Ойдин (Элмали, 76), Йилмаз (Байиндир, 89).
Франция: Менян, Трюффер, Упамекано, Лакруа, Кунде, Коне, Рабио, Шерки (Камавинга, 79), Дембеле, Олисе (Барколя, 79), Мбаппе (Дуэ, 59).
Четлатиш: Чақир 88.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Италия Италия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар