«Милан» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Адриен Рабио 2026 йилги Жаҳон чемпионати яримфиналидан ўрин олган Испанияга (0:2) қарши баҳсни эслади.
«Менимча, масала даража етишмаслигида эмас. Бизда у жамоадан камроқ сифат бор, деб ўйламайман. Балки тактик жиҳатдан улар яхшироқ эди. Эҳтимол, улар ўйинга яхшироқ тайёрланганди.
Сўнгги йилларда дуч келган барча рақиблар орасида Испания бизга муаммо туғдирган ягона жамоа бўлди. Агар бирор мусобақада яна уларга қарши ўйнашимизга тўғри келса, албатта, ғалаба калитини топишимиз керак бўлади. Бунинг учун тактик жиҳат устида ишлашимиз зарур.
Бизда истеъдод ва индивидуал маҳорат бор», — дея Рабионинг сўзларини келтиради. Footmercato.
Рабио: «Сўнгги йилларда Францияга муаммо туғдирган ягона жамоа — Испания»
Футбол
25 сентябр, 03:43
12
Французлар яримҳимоячисининг фикрича, унинг жамоаси даража бўйича рақибдан кам эмас.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади