«ПСЖ» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Фабиан Руис «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
— Агар индивидуал ютуқлар ҳақида гапирадиган бўлсак, олдинда алоҳида бир соврин — «Олтин тўп» бор. Ҳар кимнинг ўз далиллари бор, сизда ҳам шундай, тўғрими? Чунки сиз буни ҳақиқий имконият деб ҳисоблаяпсиз?
— Нега энди олмаслигим керак? Ростини айтсам, жамоавий ютуқларга қарасак, энг кўп соврин ютган футболчи менман. Назаримда, сўнгги бир неча йил ичида уларнинг сони 7 тага етди.
Якунланган мавсумдан ва эришган натижаларимдан жуда мамнунман: «ПСЖ»да ҳам, миллий жамоада ҳам ўзимни муҳим футболчи сифатида ҳис қиляпман. Футболчи учун бу муҳим, айниқса, мен учун аҳамиятли.
«Олтин тўп» — ажойиб мукофот, ҳар бир футболчи уни қўлга киритишни орзу қилади. Номим даъвогарлар қаторида тилга олинаётгани ва меҳнатим эътироф этилганидан хурсандман. Шунинг учун имкон қадар юқори ўринни эгаллашга ҳаракат қиламан — нега энди ғолиблик ҳақида орзу қилмаслик керак? — дея Руиснинг сўзларини келтиради AS.
Руис: «Нега «Олтин тўп»ни ютиш ҳақида орзу қилмаслигим керак?»
Футбол
25 сентябр, 07:08
32
Сўнгги мавсумда энг кўп жамоавий соврин ютган футболчи индивидуал мукофот учун имкониятлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади