Ламин Ямал ўз ўйини билан бошқа футболчилардан ажралиб туришини айтди.
«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси вингери халқаро танаффус пайтида ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин услубим, шахсиятим... Европа футболида Мессини доимо эслашади ва унинг ўйинидан завқланишади. Ҳозир Европада мен каби ўз ўйини билан мухлисларга завқ берадиган футболчилар кам. Завқ улашиш — мақсадим.
Ҳар доим кумирим Неймар эканлигини айтганман. Менимча, «Олтин тўп»ни топширишда бу (ўйин услуби) ҳам ҳисобга олиниши керак — соврин ўйини билан завқлантирадиган энг яхши футболчига берилиши лозим. Бошқалардан устун бўлган ва ўйинлари ёқадиган футболчига. Мени бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат ҳам шу», — деди Ямал Teledeporte телеканалига берган интервюсида.
Ямал: «Ҳозир ўйини билан мухлисларга завқ улашадиган мен каби футболчилар кам»
Футбол
24 сентябр, 23:10
«Барселона» вингери «Олтин тўп»ни топширишда эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳат ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images