Пер-Эмерик Обамеянг майдонга фақат куз охирида майдонга қайтади.
«Депортиво» клуби хабар беришича, 24 сентябр куни ҳужумчи мениск операциясини ўтказади.
Marca нашри маълумотларига кўра, Габон миллий жамоасининг 37 ёшли собиқ футболчиси тахминан икки ой майдонга туша олмайди.
Испания клубига трансфер қилинганидан сўнг Обамеянг 7 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол урди ва яна 2 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи фаолияти давомида «Боруссия Д», «Арсенал», «Челси», «Барселона» ва «Марсел» каби клубларда ҳам ўйнаган.
Обамеянг операция қилинади
Футбол
23 сентябр, 17:03
«Депортиво» ҳужумчиси қанча вақтга сафдан чиққани маълум.
Foto: Getty Images