Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида футбол спорт турида чоракфинал босқичи старт олмоқда.
Тошкент вақти билан соат 10:00да Ўзбекистон U-23 жамоаси саудиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этишди. Жамоа яримфиналга чиқса, Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Осиё ўйинлари. Чоракфинал
Ўзбекистон — Саудия Арабистони
25 сентябр, Нагоя, «Мизуҳо Стэдиум»
Ўзбекистон — Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазоев, Ғиёс Ризақулов, Қувонч Хушвақтов, Сардор Баҳромов, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Асилбек Жумаев, Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади