Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
25 сентябр кунги беллашувларда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ёзилган учинчи медал ҳам кумуш бўлди.
Каноэда эшкак эшиш баҳсларида 500 метр масофага кечган жуфтлик беллашувларида Шоҳсанам Шерзодова ҳамда Нилуфар Зокирова тандеми финишга иккинчи бўлиб етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ байдаркада қизлар квартети ва каноэда Владлен Денисов ҳам кумуш медалга сазовор бўлганди.
Ўзбекистон делегациясининг медаллари 29 тага етди — 6 та олтин, 15 та кумуш, 8 та бронза. Умумжамоа ҳисобида 5-ўринга жойлашган.
Осиё ўйинлари. Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги ҳам кумуш медал қўлга киритди
Бошқалар
25 сентябр, 00:39
Ўзбекистон делегациясининг медаллари 29 тага етди.
Foto: Olympic uz