Бугун
42
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Владлен Денисов яна бир кумуш медални қўлга киритди

Бошқалар
24 сентябр, 23:40
Ўзбекистон вакили каноэда 500 метрга эшкак эшишда маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Осиё ўйинлари. Владлен Денисов яна бир кумуш медални қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги медал қўшилди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича Владлен Денисов ушбу турнирдаги иккинчи кумуш медалига сазовор бўлди. У яккалик баҳсларида 500 метр масофада иккинчи бўлиб маррага етиб келди.

Денисов аввалроқ худди шу масофага жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев билан ҳам кумуш медалга сазовор бўлганди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари 28 тага етди — 6 та олтин, 14 та кумуш, 8 та бронза.

Бугунги янгиликлар