«Бавария» январ ойида Дани Олмони ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Мюнхенликлар бошқа клубларнинг Жамол Мусиала ва Майкл Олисега қизиқиши ортиб бораётгани фонида янги ҳужумкор яримҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Sky Sports.
Таъкидланишича, «Бавария» 28 ёшли испанга у «Лейпциг»да ўйнаган пайтлариданоқ узоқ вақт давомида қизиқиш билдириб келган ва Дани «Барса»га ўтганидан кейин ҳам унинг ривожланишини кузатишда давом этган.
Футболчининг трансфер қиймати тахминан 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Ла Лиганинг ушбу мавсумида Дани 7 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
«Бавария» қишда Олмони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Футбол
24 сентябр, 22:25
Мюнхен клуби испаниялик яримҳимоячига узоқ вақтдан бери қизиқади.
Foto: Getty Images